Допингга қарши кураш янада кучайтирилади

Пойтахтимизда Миллий антидопинг агентлиги томонидан спортда допингга қарши курашни янада кучайтириш, мураббийлар ва спортчиларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан бугунги кунда Миллий антидопинг агентлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, спорт мутахассислари билан келгусида соҳада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар келишиб олинди.

Семинарда ташкилотчилар томонидан антидопинг дастурлари билан ишлаш, бу масалага ҳар бир спорт федерацияларидан масъул ходимларни жалб қилиш бўйича зарур вазифалар белгиланди.

Яна ўқинг:  Мана буни совға деса бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: