Саримсоқли шўрва
Керакли маҳсулотлар: 4 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 дона пиёз, 1,5 литр товуқ булони (шўрва суви), 4 дона картошка, 1 дона булғори қалампир, 1 дона саримсоқ, 4 бурда нон, 100 грамм қаттиқ пишлоқ, 1 боғ петрушка, таъбга кўра туз ва мурч.
Тайёрланиши:
- Идишга 1 ош қошиқ зайтун ёғи қуйиб, қиздирилади. Майдалаб қирқилган пиёз қўшилади ва шаффоф кўринишга келгунча пиширилади.
- Устига товуқ булони қуйилиб, қайнатилади.
- Кубикча шаклида қирқилган картошкани солиб, 5 дақиқа қайнатилади.
- Кубикча шаклида қирқилган булғори қалампир қўшилади ва 5 дақиқа ёки картошка пишгунча қайнатилади.
- Майдалаб қирқилган саримсоқ солинади. Таъбга кўра зиравор сепилади. Озроқ қайнагандан сўнг идиш оловдан олинади.
- Товада 3 ош қошиқ зайтун ёғи қиздирилиб, кубик шаклида кесилган нон бўлаклари ҳамма томони қизаргунча пиширилади.
- Шўрва сузилгач, қирғичдан ўтказилган пишлоқ, майдалаб тўғралган кўкат ва қовурилган нон қўшилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.