Ҳар қандай ишга киришишда ёрдам берувчи қоида

“Беш сония қоидаси” орқали бошлашга хоҳишингиз ёки қизиқишингиз йўқ бўлган ишни ҳам бажара олишингиз мумкин. Бу қоида бешдан бошлаб биргача санаш ва ишга киришишдан иборат.

Балки бу усул кулгили, бефойда ва ҳақиқатга тўғри келмайдигандек кўриниши мумкин. Лекин қоидани амалда қўллаб кўриш бу фикрларнинг нотўғри эканини исботлайди.

“Беш сония қоидаси”нинг самарадорлигини иккита асос орқали тушунтириб берса бўлади.

  1. Санаб чиқиш ва бирор фаолиятни бажариш ўртасида боғлиқлик яратинг. Биргача санаб келганингизда, буни беихтиёр финиш чизиғи сифатида қабул қилинг.
  2. Сиз ўзингизга зид келмасликка ва ваъдангизда туришга ҳаракат қиласиз. Бировга эрта туришингизни айтсангиз, бунга амал қилишга уринасиз. Агар сиз ўзингизга бешдан биргача санагандан сўнг дарҳол ишга киришишни ваъда қилсангиз, бу сизни етарлича шижоат билан таъминлайди.

Усулни қўллаш.

Уйғотувчи соат ёрдамида уйқудан туриш. Уни беш дақиқага кешиктириш ўрнига биргача сананг ва иккиланмасдан ўрнингиздан туринг. Аслида “беш дақиқа қоидаси” ҳар қандай соҳада асқотиши мумкин. Масалан, уни қуйидаги ҳолатларда қўллаб кўринг:

  • Бирор-бир лойиҳани бошлай олмаганингизда. Агар ўзингизни диплом иши тайёрлашга ундай олмаётган бўлсангиз, биргача санаб, ҳужжатни очинг ва ёзишга киришинг;
  • Кимгадир қўнғироқ қилишга қўрқсангиз, шунчаки рақамни теринг ва суҳбатни бошланг.
  • Врач қабулига ёзилишга иккиланаётган бўлсангиз. Сизни қўрқув тўхтатиб туради, лекин онг бу сизнинг соғлиғингиз учун зарурлигини таъкидлайди.

Бу қоидани ўзингизга мос равишда қўллашингиз мумкин. У арзимас нарсалардан тортиб, жиддий ишларни бажаришда ҳам ёрдам беради. Муҳими, йўлнинг энг қийин қисми – бу биринчи қадам эканини унутманг. Шундан сўнг сиз белгиланган вазифани бажаришдан қўрқмайсиз ва уни охирига етказишга қодир бўласиз.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Биргаликда истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: