Мутахассислар фикри: меъёридан ортиқ ишлаш жиддий касалликларга олиб келиши мумкин

Лондон университети коллежи олимлари меъёридан ортиқ ишлайдиган одамлар юрак етишмовчилиги, инсулт ва ақли заифлик касалликларига учраши мумкинлигини таъкидламоқда. Тадқиқотчилар ҳафтасига 35-40 соатгача ишлайдиган ва 55 соатдан ортиқ ишлайдиган одамларнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқиб шундай хулосага келди, деб ёзади Deccan Chronicle нашри.

Иштирокчилар 10 йил давомида кузатиб борилди. Тадқиқот натижасида, кўп ишлайдиган инсонлар аритмиядан (томирнинг нотекис уриши) кўпроқ азият чеккани маълум бўлди. Жумладан, уларда бу касаллик хавфи 1,4 марта юқори бўлди. Маълумки, аритмия бошқа касалликларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.

Аретмия 90 фоиз ҳолатларда шу вақтгача юрак-қон томир касалликларига йўлиқмаган одамларда қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар иштирокчилардаги аритмия муаммосига айнан кўп ишлаш сабаб бўлган, деб ҳисоблади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олимлар шамоллашга қарши самарали восита яратиш арафасида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: