Саримсоқли шўрва

Керакли маҳсулотлар: 4 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 дона пиёз, 1,5 литр товуқ булони (шўрва суви), 4 дона картошка, 1 дона булғори қалампир, 1 дона саримсоқ, 4 бурда нон, 100 грамм қаттиқ пишлоқ, 1 боғ петрушка, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши:

  1. Идишга 1 ош қошиқ зайтун ёғи қуйиб, қиздирилади. Майдалаб қирқилган пиёз қўшилади ва шаффоф кўринишга келгунча пиширилади.
  2. Устига товуқ булони қуйилиб, қайнатилади.
  3. Кубикча шаклида қирқилган картошкани солиб, 5 дақиқа қайнатилади.
  4. Кубикча шаклида қирқилган булғори қалампир қўшилади ва 5 дақиқа ёки картошка пишгунча қайнатилади.
  5. Майдалаб қирқилган саримсоқ солинади. Таъбга кўра зиравор сепилади. Озроқ қайнагандан сўнг идиш оловдан олинади.
  6. Товада 3 ош қошиқ зайтун ёғи қиздирилиб, кубик шаклида кесилган нон бўлаклари ҳамма томони қизаргунча пиширилади.
  7. Шўрва сузилгач, қирғичдан ўтказилган пишлоқ, майдалаб тўғралган кўкат ва қовурилган нон қўшилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  “Баҳор нафаси” егулиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: