Ҳушёрлик – хотиржам ҳаёт демакдир

Халқимизда «ўт балоси, сув балосидан асрасин» деган нақл бор. Касбий фаолиятимиз юзасидан бўлиб ана шу нақл бежизга айтилмаганига кўп бор амин бўламиз.

Республикамизда ЁХХ ходимлари томонидан ёнғинларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги усулларни ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказишмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Бундай учрашувларда ёнғиннинг одамлар ҳаётига етказиши мумкин бўлган зиёни аниқ мисоллар орқали кўрсатиб берилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёнғин келиб чиқишига кўпчилик ҳолларда одамларнинг ўзи сабабчи бўлади. Кимнингдир ўз ишига масъулиятсизлиги, лоқайдлиги туфайли содир бўлган ёнғиндан нафақат унинг ўзи, балки ён-атрофдагилар, қолаверса, давлатимиз ҳам катта моддий ва маънавий зарар кўради.

Болажонлармизнинг ёзги таътил кунларининг бошланиши ҳам биз катталарнинг ҳушёрлигини янада ошириш лозимлигини талаб этади. Айрим ҳолларда, хонадон катталари вояга етмаган болаларини қаровсиз қолдиргани кишини бироз ўйга толдиради. Ана шундай арзимагандек кўринган эътиборсизлигимиз бизни аянчли оқибатларга етаклаши мумкин.

Инсон бахтли ҳаёт кечириши ва ўз орзуларига эришиши учун барча шарт-шароитлар бисёр. Шундай экан биргина эътиборсизлигимиз туфайли ўзимиз бунёд этган хонадонимиз ва масканимизга рахна солмайлик

А. ЭШОНХОНОВ,

Майор

Яна ўқинг:  Кўзлар рангида яширин сирлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: