OwnFone компанияси томонидан 4-9 ёшли болалар учун телефонлар ишлаб чиқарилишини ҳамма ҳам билмаса керак. Ушбу телефон аппаратининг катталиги пластик карточкалари каби бўлиб, унинг оғирлиги бор-йўғи 40 граммдир. Ундан фақатгина телефон қилиш ва қўнғироқларни қабул қилиш мумкин.
Шунингдек, телефонда дисплей ҳам йўқ ва унинг ўрнига 12 тагача боланинг ота-онаси, яқин дўстлари ҳамда тез ёрдам хизмати рақамларини сақлаб қўйиш имконияти мавжуд. Бу дегани боланинг телефонида фақатгина ота-онаси сақлаб қўйган максимум 12 кишининг рақами бўлади, холос. Ушбу рақамларни фақатгина боланинг ота-онаси сақлаб қўйиши мумкин.
"1stFone" деб номланган ушбу телефон аппарати ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, ундаги турли хизматлар (СМС, ММС, интернет)нинг йўқлиги болани турли "ахборот хуружлари"дан ҳимоя қилиш учун қулай. Шунингдек, телефоннинг юқори қисмида гаджет овозини кўтариш ва пасайтириш тугмаси ҳамда қўнғироқларга жавоб бериш тугмаси мавжуд, холос.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЮмшоқ контакт линзадан фойдаланганда кўзда нега ноқулайлик сезилади?
Юмшоқ контакт линзалар – баъзи кўз хасталикларини даволашнинг қулай, замонавий ва арзон усули ҳисобланади. Ушбу маҳсулотнинг афзалликлари боис бугун кўпчилик беморлар кўзойнак тақ
Тиббий сабоқларҚулай, аммо зиёни кўп 3 та одат
Бугунги кунда болалар дўконлари кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай бўлган маҳсулотлар билан тўлдириб ташланган. Лекин биз ҳаётимизни енгиллаштириш билан ўзимиз билмага
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
