Қандай қилиб бошқаларнинг феъл-атворига ижобий таъсир ўтказиш мумкин?
Мутахассисларнинг фикрича, инсоннинг феъл-атвори яхши томонга ўзгариши учун унга ижобий мисолларни кўрсатиб бериш керак. Салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган одатларни шунчаки маъқулламаслик эса инсонни тескари ҳаракат қилшига сабаб бўлиши мумкин.
Эксетер университети олимлари жами 221 киши қатнашган учта тадқиқот маълумотларини таҳлили қилишди. Баъзи иштирокчиларга плакатлар кўрсатилди. Уларда иштирокчиларнинг 70 фоиз тенгқурлари биргаликда ичкилик ичишга қарши эканлиги ва 65 фоизи зиёфатларда ичмаслиги ҳақидаги маълумот ёзилганди.
Шундан сўнг қатнашчилар сўровномаларни тўлдиришди. Спиртли ичимликларни биргаликда ичишни маъқулламаслик ҳақидаги ахборот иштирокчиларда худди шу тахлитда ичишга мойиллик уйғотгани маълум бўлди. Бошқаларнинг зиёфатларда ичкилик ичмаслиги тўғрисидаги маълумот эса бу тахлитда алкогол ичиш хавфини камайтирди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.