Қўзиқоринли пирог

Керакли масҳсулотлар: 300 грамм қўзиқорин, 3 дона пиёз, 1 бўлак саримсоқ, 5 г шакар, озгина мурч, 7 дона картошка, 2 та қовурилган тухум, 30 г ўсимлик ёғи, 10 г зира.

Тайёр бўлиш вақти: 1 соат

Миқдори (порцияси): 4

Тайёрланиши:

  1. Дастлаб қўзиқоринлар 30 дақиқа сувда қайнатиб олинади, кейин саримсоқ ва пиёз қўшиб ўсимлик ёғида 15 дақиқа қовурилади. Қовурилган қўзиқоринлар пичоқ билан майдалаб кесилади.
  2. Қўзиқориннинг устига сабзи ва пиёз солинади. Қовуриш пайтида туз ва 5 г шакар қўшилади.
  3. Картошкани қайнатиб пиширилади ва эзилади, 2 та тухум оқи, туз ва мурч қўшиб картошка хамири қорилади.
  4. Картошка пюресининг ярмига ёғ суртилиб текисланади. Устига қовурилган қўзиқорин қўйилади. Уларнинг устига эса пиёз қўшиб қовурилган сабзи жойлаштирилиб, ҳосил бўлган пирог қатламлари зичланади.
  5. Пирогга ёғ суртилади ва духовкада 220 С° гача иссиқликда 25–30 дақиқа пиширилади. Пирогнинг пишиш вақти унинг бўйига боғлиқ. Пирог қанча қалин бўлса, шунча кўп вақт кетади.
  6. Тайёр бўлган пирогга қаймоқ суртилиб, устига кўкат сепилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ранглар уйғунлиги либосни янада кўркам қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: