Айни пайтда Самарқанд вилоят бўйича 200 мингдан зиёд ёшлар ҳашарда қатнашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига мувофиқ, энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Самарқанд вилояти аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Эрта тонгдан маҳалла, кўча, корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳудудларида ёшу кекса барча ободонлаштириш ишларига киришди.

Айниқса, Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилаётган Самарқанд шаҳрида ҳашар тадбирлари кенг омма иштирокида ўтказилмоқда.

–Ўқитувчи ва талаба дўстларимиз билан икки кун давомида муассасамиз ҳудуди ҳамда Оби Раҳмат, Воҳид Абдуллаев, Шоҳруҳ Мирзо номидаги кўчаларини ободонлаштиришни режалаштирганмиз, – дейди Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ёшлар етакчиси О.Ражабов. – Бу шаҳримизда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ва Мустақиллик байрамимиз, янги ўқув йилига тайёргарлик бўлади. Шунинг учун айни пайтда барчамиз катта иштиёқ билан ободонлаштириш ишларини бошладик.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими маълумотларига кўра, айни пайтда вилоят бўйича 400 мингдан ортиқ аҳоли, жумладан, 200 мингдан зиёд ёшлар ҳашарда қатнашмоқда.

Фонднинг туман ва шаҳар бўлимлари кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй-жойини таъмирлаш, ҳовлиларини ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Ҳозиргача 100 га яқин хонадонда бу хайрли юмушга киришилди.

Вилоятда умумхалқ ҳашари қизғин давом этмоқда.

Ғолиб Ҳасанов,

ЎзА

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда 7 ойда 24 324,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: