Ибн Сино таълимоти – фан тараққиётида

Бухоро шаҳрида “Ибн Сино таълимоти – фан тараққиётида” мавзусида VII халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ибн Сино жамоат фонди, Бухоро Давлат тиббиёт институти ва яна бир қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 200 нафарга яқин соҳа мутахассислари, олимлар, талаба ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда аллома таълимотини фаннинг турли йўналишлари – фалсафа, мантиқ, тиббиёт, доришунослик, аниқ фанлар, мусиқашунослик, психология, халқ табобати, маънавий-маърифий ва экология йўналишида қўлланилиши ва чуқур ўрганилиши ҳақида сўз борди. Шунингдек, тадбирда соҳа мутахассислари Ибн Сино таълимотини илмий изланишлар, лойиҳалар, семинар ва тадбирлар шаклида ривожлантириш хусусида ҳам ўзаро фикр алмашди.

Анжуман сўнггида иштирокчилар учун Бухоро шаҳридаги тарихий ёдгорликларга саёҳат уюштирилди.

Шерзод ЗОКИРХОДЖАЕВ,

Ибн Сино жамоат фонди бошқаруви раиси

Яна ўқинг:  Ҳар дақиқа – сергак ва огоҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: