ФИФА рефериси билан учрашув

Пойтахтимиздаги «Ором» 38-умумтаълим мактабида ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг юксак маънавиятли, баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани алоҳида таъкидланди.

Р.Эрматов 2003 йилдан буён ФИФА таснифидаги футбол бўйича деярли барча нуфузли турнирларда ҳакамлик қилмоқда. Ўзбек ўғлони беш маротаба “Осиёнинг энг яхши ҳаками”, деб тан олинди. Халқаро футбол уюшмалари федерацияси уни 2011 йилда “Жаҳоннинг энг яхши ҳаками” сифатида эълон қилди. 2015 йили футбол оламининг нуфузли мукофотларидан бири – “Globe Soccer Awards” совринини қўлга киритди.

Равшан Эрматов 2010 йили Жанубий Африка Республикаси ва 2014 йили Бразилияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатларида иштирок этди. Жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп – 9 учрашув бошқариб, дунё рекордини ўрнатди.

Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонларига мувофиқ 2010 йили “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва 2015 йил “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

– Халқаро майдонларда Ватанимизни шарафлаш, унинг обрўси юксалишига ҳисса қўшиш – энг олий бахт, – дейди Равшан Эрматов. – Нуфузли мусобақаларда ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни исботлашдек эзгу мақсадимга етишганимдан хурсандман.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

                                                                                                                  

Байрам Айтмуродов,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Эътироф – 2015: ЭНГ МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: