Муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми

– Жорий йил апрель ойида кўчамиз асфальт қилинишини сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига мурожаат қилган эдик, – дейди Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Турон маҳалласида истиқомат қилувчи Кимё Ғаффорова. – Икки ойга қолмай муаммо ижобий ҳал бўлди. Кўчамиз шаҳарникидан қолишмайдиган тарзда равонлашди. Йўлнинг икки томонига турфа гул ва дарахтлар экилди. Одамлар барча даражадаги раҳбарлар билан бевосита учрашиб, бирор масала бўйича юзма-юз мурожаат қилиши учун сайёр қабуллар йўлга қўйилганидан хурсандмиз.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда.

Сирдарё туманида бўлиб ўтган шундай тадбирда Президентимизнинг жорий йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган республика ва ҳудудий секторлар вакилларининг аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан мулоқот ўтказаётгани муаммоларнинг жойида ҳал этилишида яхши самара бераётгани таъкидланди.

Сайёр қабулда Гулистон, Сирдарё ва Сайхунобод туманларидан тушган 40 га яқин мурожаат турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

– Фарғона водийсига ўтувчи катта автотрассанинг Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалласидан ўтувчи ҳудуди кенгайтирилиб, қайта асфальт қилинди, – дейди Пахтакор агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Равшан Мажидов. – Бу жуда яхши, албатта. Аммо пиёдалар йўлакчаси йўқ. Тез кунларда янги ўқув йили бошланади. Ўқувчиларнинг хавфсизлигига ким кафолот беради? Сайёр қабулда бу масала бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқ берилди.

Сайёр қабул жараёнида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддилар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Абдужалол Қаюмов,

ЎзА

Яна ўқинг:  Тиббиёт қўлқоплари энди ўзимизда ишлаб чиқарилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: