“Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси ташкил этилади
Ўзбекистон Президентининг 13 январдаги қарори билан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини ташкил этиш тасдиқланди. Унга 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп хонадонли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича арзон кўп хонадонли уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш вазифаси юклатилади.
“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари ва интернет материаллари асосида тайёрланди