Ўзбекистонда ижро интизомини назорат қилиш бўйича электрон тизим яратилмоқда

«Unicon.uz» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Жанубий Кореянинг «Bridgesoft inc» компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар бермоқда.

Жанубий кореяликлар » Unicon.uz» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ишлаб чиқилаётган » IJRO.GOV.UZ» тизимини ривожлантириш учун грант маблағларини тақдим этишни режалаштирган.

Мазкур дастур ижро интизомини назорат қилиш бўйича ягона идоралараро электрон тизим бўлиб, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш тартибини марказлаштиришга ва автоматлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, меморандумда 2018 йили Ўзбекистонда кенг кўламли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқишга оид тадқиқот ўтказиш кўзда тутилган.

Яна ўқинг:  BILASIZMI? (2013-14)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: