Ҳавонинг ифлосланиши моддалар алмашинуви ва гормонал ҳолатнинг бузилишига сабаб бўлади

Фудан университети олимлари ҳавонинг ифлосланиши туфайли организмдаги стресс гормонлари миқдори ортишини аниқлади. Бу орқали нега ҳавонинг ифлосланиши юрак касалликлари, инсулт, диабет ва барвақт ўлим билан боғлиқлигини тушунтириб бериш мумкин, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Тадқиқотда 55 нафар Шанхайда яшовчи соғлом талаба қатнашди. Шанхай Хитойнинг бошқа шаҳарларига қараганда ҳавоси ўртамиёна даражада зарарланган шаҳар ҳисобланади. Мутахассислар майда дисперсион заррачаларнинг иштирокчилар соғлиғига таъсирини баҳолади. Талабалар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳдагиларнинг хонасига ишлайдиган, иккинчи гуруҳникига ишламайдиган ҳаво тозаловчи аппаратлар тўққиз кунга қўйилди.

Кейин аппаратлар 12 кунга хонадан чиқариб ташланди. Сўнгра улар яна тўққиз кун муддатга хонага жойлаштирилди. Тадқиқотчилар ҳар бир босқич охирида қатнашчиларнинг қон ва сийдигини таҳлил қилишди. Тадқиқот натижасида, ҳаво тозалагичлари ишламайдиган хоналарда яшаган талабаларда стресс гормонлари, қондаги шакар миқдори, аминокислота ва ёғ кислоталари миқдори юқорилиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, майда дисперсион заррачалар таъсири қон босимининг кўтарилиши ва инсулинга таъсирчанликнинг пасайиши билан ҳам боғлиқ. Бу вақт ўтиши билан диабет, юрак хасталиклари ва бошқа касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: