Ўзбекистон ҳукумати вирусли гепатитга қарши курашишга 40 млн. доллар ажратди

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан 2017-2021 йилларда мамлакатда вирусли гепатитни даволаш ва профилактика қилиш ишларига 40 млн. доллар маблағ ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 30 млн. доллар давлат бюджетидан ва 6,4 млн. доллар халқаро грантлар ҳисобидан йўналтирилади.

Бу маблағларга 2018 йилда ҳар бир ҳудудий юқумли касалликлар шифохонасида гепатологик марказлар ташкил этилади. Улар замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан келаси йилдан «В» турдаги вирусли гепатитга қарши эмлаш ишлари бошланади. Шунингдек, «С» турдаги сурункали вирусли гепатит ва унинг асоратларига қарши қарши даволаш тадбирлари амалга оширилади.

2021 йилга келиб сурункали вирусли гепатит ва унинг асоратларини рўйхатга олиш бўйича электрон тизимни жорий этиш режалаштирилган.

Яна ўқинг:  Фарзандларимизни вирусли гепатит А дан асрайлик!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: