Мактабгача таълим муассасаларига болаларни 100 фоиз қамраб олишга қаратилган алоҳида дастур ишлаб чиқилади

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмухамедов, Халқ таълими вазири У.Иноятов ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтказган йиғилишда маълум бўлди.

Президентимиз мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, энг илғор хорижий тажрибани ўрганиш, ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратиш масаласига тўхталиб ўтди.

Болаларнинг қизиқиш ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда, уларга мактабгача бўлган даврда ҳар томонлама пухта таълим ва тарбия бериш, дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, қалби ва онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириб бориш, шу орқали уларни она Ватанга муҳаббат, покиза орзулар руҳида камол топтириш бугунги кундаги энг муҳим, энг долзарб масалалардан бири эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, бошқарув тузилмасини ташкил этиш, мазкур муассасаларга болаларни 100 фоиз қамраб олишга қаратилган алоҳида дастур ишлаб чиқиш, бошланғич таълим муассасаларига қатор имтиёзлар бериш, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш институтларида таълим мазмунини сифат жиҳатдан тубдан ўзгартириш, уларни энг илғор олий таълим муассасалари таркибига ўтказиш орқали умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига энг кучли ва тажрибали профессор-ўқитувчилар таълим беришига эришиш борасида муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Яна ўқинг:  Рангин туйғулар намойиши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: