Табиий кўллар ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилишга эътибор кучайди

Навоий вилоятида табиий сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

– Тўдакўл, Шўркўл, Айдаркўлнинг сувости дунёси хилма-хиллигини доимий назорат қилиш асосий вазифамиздир, – дейди вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспексияси бошлиғи Ф.Қодиров. – Вилоят ҳудудида 148 минг 500 гектарда Айдаркўл, 21 минг 620 гектарда Тўдакўл ва 274 гектарда Шўркўл сув ҳавзалари жойлашган. Мазкур кўлларда ноқонуний овчилик ва қонунбузилиш ҳолатларининг олди олинмоқда. Вилоятда табиий кўллар ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш баробарида ундан самарали фойдаланиш, балиқчилик хўжаликларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

uznature.uz

Яна ўқинг:  Дипломи имтиҳонсиз нострификация бўладиган хорижий олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: