Янги кашфиёт соч тўкилишига қарши дориларни ишлаб чиқишда ёрдам беради

Калифорния университети олимлари соч фолликулларининг найчали ҳужайраларини фаоллаштиришнинг янги усулини топди. Бу кашфиёт соч тўкилишига қарши дориларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин, деб хабар беради UPI.com сайти.

Соч фолликулларининг найчали ҳужайралари фақатгина янги сочларнинг ўсиши бошланганда фаоллашади. Агар бу механизм бузилса, соч тўкилиши бошланади. Ушбу ҳужайраларнинг моддалар алмашинуви бошқалариникидан шуниси билан фарқ қиладики, ҳужайралар қон оқимидан дастлаб глюкоза, ундан эса пируват моддаси олиб, кейин уни митохондрияга жўнатади.

Мутахассислар сичқонларда тажриба ўтказди. Кемирувчилардаги лактат (сут кислотаси тузи) ишлаб чиқарилиши тўхтатиб қўйилди. Шундан сўнг соч фолликулларининг найчали ҳужайралари фаоллашмади. Кейин олимлар жониворлардаги лактат миқдорини кўпайтирди. Бу ўз навбатида соч фолликулларининг найчали ҳужайралари фаолиятини кучайтирди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Гуллардан ясалган тортга нима дейсиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: