Тадқиқот: энергетик ичимликлар гиёҳвандликка бошлайди

Мериленд университети ходимлари йигирма ёшлар атрофидаги йигитларни беш йил давомида назорат қилиб борди. Маълум бўлишича, таркибида кофеин миқдори кўп бўлган энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилувчилар келажакда руҳий фаоллаштирувчи моддаларни тез-тез қабул қила бошлайди.

Жумладан, энергетик ичимликларга ўрганган қатнашчилар 25 ёшларида меъёридан ортиқ алкогол ичишни ва қўзғатувчи моддалар (масалан, кокаин) дан фойдаланишни бошлади.

Бундан ташқари, Канадада ўтказилган бошқа бир тадқиқот энергетик ичувчи ўсмирлар бошқаларга нисбатан бош травмасига кўпроқ мойил бўлишини кўрсатди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кучли бақириш оғриқни қолдиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: