БИРИНЧИ ТИРИК МИКРОЧИП ЯРАТИЛДИ

Дунё олимлари томонидан муҳитдаги токсин(зарарли модда ёки заҳар)лар, масалан, рак ҳужайралари бор-йўқлигини аниқлашда фойдаланиладиган микрочип яратилди.

Олимлар кремний микроэлектроникаси ва биологик тизимлар элементларини битта таркибий қисмга бирлаштиришга муваффақ бўлишди. Чип асосини алоҳида ёғ мембранаси ташкил қилади. У ATF (аденозинтрифосфат) молекулалари ичидаги энергияни электр токига айлантиради.

Колумбия университети физик олимларининг таъкидлашича энди чипларни энергия тўплашга ёки молекулаларни таниб олиш хусусиятига эга. Яъни, чип ҳид­лай олади ҳамда мазасини кўра олади. Инновацион микрочип учун қувват манбаи ролини ATF молекулалари бажаради. Чип ATFга бой муҳитга тушганида ушбу энергиядан қувват олади ва уни электр токига айлантиради. Шунингдек, қурилма портловчи моддаларни қидириб топишга ўргатилган итлар ўрнини ҳам боса олиши мумкин.

Cаодат ҚАҲҲОРОВА

Яна ўқинг:  Мавсумий хавфли касалликлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: