ОЛМА ЕНГ, СОҒЛОМ БЎЛАСИЗ

Олманинг фойдалилик жиҳати унинг рангига ҳам боғлиқ. Масалан, қизил ёки сариқ рангли олмани кўпчилик хуш кўради. Аммо тиббий нуқтаи назардан қаралганда кўм-кўм ва нордон олма шифобахш ҳисобланади. Кўк олма таркибида биз юқорида қайд этган пектин моддаси мўл, қанд моддаси эса камлиги боис беназирдир.

Бу мевани турли хил касалликларда ўзига хос тайёрлаб ейиш тавсия этилади. Олма мевасининг қон ҳаракатини маромига солиши, паришонхотирлик, мия ҳорғинлигини кетказиши эътироф этилади. Подагра ва дизентерия касалликларида олмали парҳезнинг фойдаси тажрибада синалган.

Унинг пўстлоғи таркибида овқатни ҳазм қилдирадиган фойдали моддалар мавжуд бўлгани боис, уни пўсти билан ейиш лозим. Семизлик, қандли диабет, қабзият касалликларида ҳам бу мева ниҳоятда фойдали. Фақат болаларда чайнаш рефлекси тўлақонли шаклланмаганлигини назарда тутиб, уларга олманинг пўстини арчиб бериш тавсия этилади. Олмани пьюре шаклида истеъмол қилинса, меъда-ичак фаолиятини яхшилайди.

Олманинг ақлни чархлашга хизмат қиладиган хусусияти кўпчилик учун қизиқарли бўлса керак. Бунинг учун 150 г қирғичдан ўтказилган олмага яримта апельсин шарбатини қўшиб, уни 10 дона чақилган ёнғоқ мағзи билан аралаштирилади. Ёнғоқлар ўрнига бир неча қошиқ олхўри меваси, апельсин ўрнига лимон шарбати ва унга тенг миқдорда асални аралаштириш мумкин. Мазкур аралашмани кун давомида истеъмол қилиб турилади.

Олманинг данаги ҳам фойдали бўлиб, унда йод мекроэлементи миқдори ниҳоятда кўп. 5-6 дона олма уруғи киши организмини 1 ҳафталик йод моддаси билан таъминлай олади.

Зулфия ОТАБОЕВА

Яна ўқинг:  Кексалик – саодат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: