Кўзлар – юзнинг энг кўркам қисми

Винчестер университети ходимлари ўтказган тадқиқотда 20 ёшдан ўтган 64 нафар одам (ярми аёллар) қатнашди. Иштирокчиларга аёл ва эркакларнинг юз қисми тасвирланган суратлар кўрсатилди ва юзнинг алоҳида қисмларига (кўз, лаб, соч, бурун) ёки бутунлай юзнинг ўзига баҳо бериш сўралди. Суратдаги одамларда соқол, кўзойнак, пардоз ва макияжлар йўқ эди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Текширувдан сўнг иккала жинс вакиллари ҳам жозибадорликни баҳолашда кўзларга кўпроқ эътибор қаратгани маълум бўлди. Бу борада соч ва лаб ҳам муҳим аҳамият касб этди, энг аҳамиятсиз жой эса бурун қисми деб топилди.

Бундан ташқари, эркаклар аёлларнинг суратини баҳолашда бутун юзга эътибор қаратиши аниқланди. Иккала жинс вакиллари учун ҳам юзнинг алоҳида қимлари ичида кўз ва сочлар инсоннинг жозибадорлигини баҳолашда энг муҳим қисмлар ҳисобланади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Энди сенсор орқали озиқ-овқатлар таркиби аниқланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: