ЖЧнинг расмий тўпи таништирилди

Рио-де-Жанейрода 2014 йил Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўпининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

“Brazuca” деб номланган янги тўп Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби ҳужумчиси Фред томонидан намойиш этилган.

Ишлаб чиқарувчи фирма эса ушбу тўпнинг нусхалари Бразилиянинг жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган 12 та шаҳрида 3 декабрь куни туғилган барча болаларга совға қилини айтди.

Тўпни номлаш борасида ўтган йили умуммиллий овоз беришлар ўтказилиб, унда 78 фоиз аҳоли Brazuca номини танлашганди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатлари 1970 йилдан бошлаб ўзининг махсус тўпларига эга бўлиб келмоқда. 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда Jabulani тўпларидан фойдаланилганди.

Интернет материаллари асосида Ф.Толипов тайёрлади

Яна ўқинг:  Ҳар дақиқа – сергак ва огоҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: