Оилавий ақлли робот
“NX Robo” компанияси интеллектуал функсияларга эга “BIG-i” роботини тақдим этди. Ускуна оиланинг яна бир аъзосига айланиши мумкин.
Робот уй ичида кичик ғилдираклар ёрдамида юради. У оила аъзоларининг овози ва юзини танийди, уларни нотанишлардан ажратади, инсон нутқини тушунади. Шунингдек, янги робот кундалик режаларни эслатиб туриши мумкин.
“BIG-i” 3Д-кўриш, фаол қабул қилиш ва интеллектуал дастурлаш тизимларии билан жиҳозланган. У ҳар бир буйруғни қисқа алгоритмга айлантириб, шу асосда бажаради. Масалан, унга “Ҳамма кетганидан сўнг чироқни ўчир”, дейилса, у хонани барча тарк этишини кутиб туради, сўнг чироқни ўчиради.
Робот ўрганишга қодир – секин-аста у функцияларини бойитиб боради ва у чинакам оила аъзосига айланади. Бундан ташқари, у “Юлдузли жанглар”даги машҳур “Р2Д2” роботига ўхшаб кетиши билан диққатга сазовор. Унга қоғоздан либос кийдириш мумкин – бу роботнинг функцияларига таъсир ўтказмайди.
С. ОЧИЛОВ