Мия фаоллиги нимага боғлиқ?
Klotho оқсили эрта қаришнинг олдини олиши тасдиқланган. Яқинда олимлар унинг мияни фаоллаштиришини ҳам аниқлади. Бу оқсил мия билан боғлиқ касалликларда фойда бериши мумкин.
Сичқонларда ўтказилган тажриба Klotho билиш кўрсаткичларини яхшилашини исботлади. Лекин унинг қандай ишлашини мутахассислар ҳали аниқ айтиб беролгани йўқ.
Бу оқсилнинг юқори миқдори узоқ умр кўрувчиларнинг организмида кузатилади. Турли ёшдаги сичқонлар организмига қўшимча равишда Klotho генининг нусхаси киритилганда жониворларнинг умри сезиларлича узайди. Уларнинг мияга яхши қабул қилиниши ёшга боғлиқ эмас.
Натижа жуда ҳайратланарли бўлди: жониворлар лабиринтда йўналишни яхши аниқлади (чиқиш жойини икки марта тезроқ топди), вазифаларни ёддан ва заковат билан еча бошлади. Ижобий таъсир Klotho уколи тугаганидан сўнг камида икки ҳафта сақланиб турди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.