Терма жамоамиз Анталиядан 5 та медаль билан қайтмоқда

Туркиянинг Анталия шаҳрида кикбоксинг бўйича Туркия очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг кўзга кўринган кикбоксинг усталари иштирок этган халқаро мусобақада Ойбек Нарметов бошчилигидаги ўзбекистонлик спортчилар ҳам медаллар шодаси учун баҳс олиб борди.

Чемпионатда иштирок этган кикбоксчиларимиздан 5 нафари шоҳсупага кўтарилди. 42 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган навоийлик Назарбек Маҳмудов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Жонибек Намозов, Лазизбек Бегматов, Шерзод Маҳмудов ва Наврўз Жуманазаров эса халқаро мусобақанинг бронза медали билан тақдирланди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Оширма хамирли кўк сомса

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: