Дудланган пишлоқли салат
Зарур масаллиқлар: 150 гр.дудланган пишлоқ, 1 дона қизил булғор қалампири, 200 гр. колбаса, 2 дона ўртача катталикдаги бодринг, кўкатлар ва майонез.
Тайёрланиши: барча масаллиқлар самонча шаклида майда қилиб тўғралади, кўкат ва майонез яхшилаб аралаштирилади. Таъбга кўра безатилади.
Ёқимли иштаҳа!
Хуршидабону