Технологик давр ҳужжатлари

Бугунги кунга келиб ахборот технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши натижасида норматив характерга эга бўлган расмий ҳужжатлар электрон шаклда ҳам ифодаланишини кузатишимиз мумкин. Шу ўринда савол туғилади. Ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи бундай расмий ҳужжатлар бугунги кунгача қандай ифодаланган ва бундан кейин қандай йўналиш бўйича ривожланиши мумкин?

Баъзи олимлар, хусусан, В.Исаков расмий ҳужжатларнинг ифодаланиш босқичларини уч даврга ажратади. Яъни, биринчи – қоғоз ихтиро қилинишигача бўлган эрамиздан аввалги II асргача бўлган давр, иккинчи – қоғоз ихтиро қилингандан кейинги, эрамизнинг II асридан бугунги кунгача бўлган давр ва учинчи – электрон давр, яъни бугунги давр.

Дастлабки даврда ҳужжатлар асосан қоялар, тошлар, турли ғорлар, айрим зодагонлар уйларининг деворларига, ибодатхоналарга, папирус барглари, лой, дарахтлар, мум билан ишлов берилган ёғоч тахталар, турли ипак матоларга, пергамент каби бир қатор буюмларга қайд этилган. Биринчи давр анча ибтидоий характерга ўхшаб кўринсада, ушбу воситалар ёрдамида ифодаланган расмий ҳужжатлар бугунги кунимизгача етиб келган бўлиб, ана шу давр ҳақида қимматли маълумотлар беради.

Қоғоз милодий 105-йилда Хитой зодагонларидан бўлган Сай Лунем томонидан ихтиро қилинганлиги ҳақидаги афсоналар юради. Лекин қоғоз кашф қилинганидан анча кейингина иккинчи давр бошланган.

Иккинчи давр айнан ХI-ХII асрларда юзага келган. Қоғоз ихтиро қилингандан кейинги даврни икки босқичга бўлиш мумкин:

Биринчи босқичда қоғоз ихтиро қилиниши билан бирданига аввалги расмий ҳужжатларни ифодаловчи воситаларни сиқиб чиқармасдан папирус, пергаментлар амалда бўлган «қўлёзмалар» босқичи сақланиб турган.

Иккинчи босқич «индустриал» босқичдир. 1454-1455 йилларда немис монархи Иоган Гуттенберг томонидан яратилган типографик дастгоҳ бу соҳада улкан ўзгаришларни бошлаб берди. Бунда баъзан қоғоз, пергамент ва бошқа воситалардан фойдаланилган. Шундан келиб чиқиб, бу ҳолатни қоғоз ишлатилишининг давом этиши, пергаментнинг тугаш босқичи, деб ҳам айта оламиз.

Албатта «қоғоз» даври жуда кўп йиллардан буён давом этиб келмоқда. Айнан қоғоз ахборотларни узатиш воситаси сифатида кўплаб соҳаларни шаклланишида жуда катта аҳамият касб этиб келган. Бир сўз билан замонавий жаҳон цивилизацияси айнан қоғоз ёрдамида яратилди, десак янглишмаймиз.

1850 йилга келиб ҳеч қандай қоғозсиз, ўзи ахборотларни электрон тарзда узатиш имкониятига эга бўлган электрон ҳарф терувчи телеграф дастгоҳ ихтиро қилинди. Бу эса ахборот узатишда электрон давр бошланаётганлигидан, қоғоз даврининг нисбатан чекланаётганлигидан дарак бера бошлади.

Яна ўқинг:  АЖОЙИБ ГУЛТУВАК

Ҳозирда дунёнинг кўпчилик давлатларида ҳужжатларни ҳам электрон тарзда ифодалаш анъанага кирмоқда. Ҳеч ким ушбу янгиликни жуда ҳам қулай эканлигини инкор қила олмайди. Буни янгилик алмашувининг тезкорлиги, қоғозга қараганда сарф-харажатнинг арзонроқ эканлиги, маълумотларни сақлашнинг қулайлиги, ресурсларга кириш ҳамда керакли ҳуқуқий ахборотни топишнинг осонлиги, шунингдек, ўзгаришсиз нусха олиш ва шунга ўхшаш имкониятларнинг кўплигида кўриш мумкин.

Тараққиётнинг кейинги босқичи расмий ҳужжатларнинг айланиши учун электрон даврни тақозо қилмоқда. Бу давр кишилик тараққиётида ижтимоий, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда ўзига хос ўринга эга бўлади. Расмий ҳужжатларнинг ифодаланиш босқичларини кейинги даври ҳақида ҳозирча бир нарса дейиш, мушкул, албатта.

Темур ТАНГРИБЕРГАНОВ,

ЎзМУ тарих факультети 3-босқич талабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: