Озодалик – осойишта ҳаётимиз кафолати

Ёзнинг жазирама кунларида озиқ-овқат маҳсулотлари тез бузилади. Натижада аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, меъда-ичак тизими хасталиклари кенг тарқалади.

Шу боис иссиқда сут ва гўшт маҳсулотларини музлатгичда сақлаш ва аҳолига сифатли тарзда етказиб бериш лозим. Қолаверса, уй шароитида тайёрланган, махсус текширувдан ўтмаган қўлбола озиқ-овқат маҳсулотлари, чанқовбосди ичимликларнинг ноқонуний савдосига йўл қўймаслик ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Айни пайтда бу борада республикамиз аҳолиси ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги ҳамда “Ветеринария тўғрисида”ги қонунлари ижросини таъминлаш бўйича эътиборга молик ишларни амалга ошириб келмоқда.

– Марказимиз ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 153-сонли буйруғига асосан тумандаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган кундузги ҳамда ёзги оромгоҳларда дам олаётган ўқувчиларни тўлақонли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида санитария-гигиена назорати ўрнатилган. Шунингдек, тегишли режа асосида аҳоли ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда туман “Эл-ризқ” номли деҳқон бозорига бириктирилган ходимларимиз доимий равишда сифат сертификатига эга бўлмаган, уй шароитида тайёрланган қўлбола озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний сотилишига йўл қўймаслик ҳамда ҳудудда санитария-эпидемология осойишталиги ва унинг амалдаги ижросини таъминлаш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этмоқда, – дейди туман ДСЭНМ раҳбари Анвар Янгибоев.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Тўрткўл туман ДСЭНМ томонидан рўйхатга олинган 570 та объектнинг 104 тасида режа асосида санитария назорати тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими бўйича 71 та, мактабгача таълим муассасалари бўйича 21 та, даволаш ва профилактика муассасалари бўйича 23 та, дезинфекция бўлими бўйича 6 та санитария назорати тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бўйича муассаса раҳбарлари ва жавобгар шахсларга нисбатан 97 та маъмурий чоралар қўлланилди. Улардан ундирилиши лозим бўлган жариманинг умумий миқдори 25 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди. Шунингдек, санитария талабларига жавоб бермайдиган 6 та объектнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига биноан, профилактик тиббий-кўрикдан ўтиш талабларини бажармаган 19 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилди.

Яна ўқинг:  ОТА ЯРАТГАН БОF, ФАРЗАНДЛАРГА САБОҚ

Хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган назорат давомида кимёвий лабораторияга аниқлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, тайёр таомлар, атроф-муҳитга тарқалаётган чанг ва газларга 1203 та намунавий-кимёвий таҳлиллар текширилиб, 189 та синаманинг талабга жавоб бермаслиги аниқланди ва уларга энг кам иш ҳақининг 5 баробар миқдорида жарима солиниб, уларни ундириш чоралари кўрилди.

Марказнинг бактериологик лабораториясига озиқ-овқат маҳсулотлари, тоза ичимлик суви сифатини аниқлаш мақсадида олинган 825 та синамадан 4 тасининг талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

“Эл-ризқ” номли деҳқон ва буюм бозорлари маъмуриятига Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуни талаблари бажарилиши, қолаверса, бозор санитария ҳолатини яхшилаш, овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича санитария тавсияномалари тақдим қилинди. Шунингдек, бозорда ноқонуний равишда сотилаётган сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, бир нечта фуқарога тегишли бўлган томат пастаси маҳсулотлари қонунга биноан йўқ қилинди.

ДСЭНМнинг 7-сонли буйруғига асосан тумандаги мавжуд 20 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 15 та овул фуқаролар йиғинига бириктирилган марказ ходимлари тегишли ҳудудларнинг гигиеник ҳолати, санитария-эпидемиология осойишталиги, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, уларни махсус полигонда йўқ қилиш каби ишларни бажарилиши устидан қатъий назорат олиб бормоқда.

Ушбу ижобий саъй-ҳаракатларнинг барчаси, аввало, аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, улар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш ва инсон саломатлигини сақлашга қаратилгандир.

Марям АҲМЕДОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: