Кексайганда бақувват бўлиш учун оқсилга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак

Макгилл университети тадқиқотчилари 67–84 ёш оралиғидаги 827 нафар эркак ва 914 нафар аёлнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди. Иштирокчиларнинг юриш тезлиги, чаққонлиги ва қўл-оёқларининг кучига баҳо берилди. Шунингдек, улардан қанча оқсил истеъмол қилишлари тўғрисида сўралди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Қатнашчилар уч йил давомида назорат қилинди. Тадқиқот давомида уларнинг мускул кучлари ҳаракатчанликка қараганда анча сезиларли даражада камайди. Олимлар оқсил миқдори иккала жинс вакилларининг ҳам мускул кучлари билан, эркакларнинг чаққонлиги билан боғлиқ эканини аниқлади.

Мутахассислар фикрича, овқат билан бирга организмга кирувчи оқсиллар мунтазам заифлашиб борадиган қисмларни янгилайди. Кексаларда заифлашиш жараёни тез содир бўлади.

Оқсил миқдорини ошириш учун ҳар овқат маҳалида қўшимча равишда тухум ёки ёнғоқ мойи истеъмол қилиш етарли.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бананнинг биз билмайдиган 10 хусусияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: