Тузи кўп овқатлар очлик ҳиссини кучайтиради

Олимлар уч йил давомида тўққиз нафар россиялик космонавтни кузатиб боришди. Маълум бўлишича, космонавтларнинг кундалик рационида туз миқдори қанча кам бўлса, улар шунчалик кам чанқайди. Агар организмга туз кўп қабул қилинса, очлик ҳисси ҳам кучаяди, деб хабар беради «Правда.RU» сайти.

Буни шундай тушунтириш мумкин: кўп миқдордаги туз танада ортиқча сувни сақлаб туради. Бунинг учун эса кўп қувват сарфланади. Катта энергия сарфлаш очлик ҳиссини кучайтиради. Тажриба истеъмол қилинаётган туз миқдорининг ўзгариши ичилаётган сув миқдорига таъсир қилишини яққол кўрсатди.

Космонавтларнинг овқатига 12 грамм туз ўрнига олти грамм қўшилганда, улар камроқ сув ичишди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган тавсияга кўра, эркаклар кунига 10 граммдан, аёллар 8,5 граммдан ортиқ туз истеъмол қилмасликлари керак. Чунки тузни ортиқча истеъмол қилиш артерия қон босимининг кўтарилиши ва юрак-қон-томир касалликларини келтириб чиқаради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Болани даволашда 5 та муҳим қоида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: