Кашфиёт: нерв тизими зарарланишини ортга қайтариш мумкин

Хитойлик олимлар бедаво ҳисобланувчи нерв касалликларини даволашнинг янги усулини тақдим қилди. Бундай касалликлар нерв тизимига зиён етказувчи кимёвий воситалар таъсирида юзага келади.

Инсектицид ва гербицидлар таркибидаги органофосфат моддаси нейронлар мембранасидаги TRPA1 каналини фаоллаштириб, сезувчи нейронларни зарарлайди. Шунингдек, бу жараён нейронлар фаоллигининг кучайишига ҳам сабаб бўлади. Оқибатда теридаги оғриқ, мускуллар назоратининг йўқолиши ва фалажлик келиб чиқади.

Маълумки, TRPA1 га мавжуд препаратлар орқали таъсир кўрсатиш мумкин. Олимлар 2000 га яқин препаратлар базасини текшириб чиқиб, иккита мувофиқ вариантни топди (дулоксетин ва кетотифен). Бу воситалар нерв касаллиги симптомларини енгиллаштиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Антибиотикларни сут, чой, қаҳва ва шарбатлар билан ичса бўладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: