Санъат ихлосмандлари раҳмдил ва очиққўл бўлишади

Кент (АҚШ) университети олимлари 30476 нафар одамнинг маълумотларини таҳлил қилиб, уларнинг ёқтирган машғулотларини аниқланди. Қатнашчилар қанча хайр-эҳсон қилганликлари тўғрисида ҳам гапириб берди. Тадқиқот театр ва санъат галереяларига боришни хуш кўрувчилар раҳмдил ва саҳий бўлишини исботлади, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Тадқиқотчилар санъатга муҳаббат билан саховат ўртасида узвий алоқа борлигини аниқлади. Бунда моддий аҳвол, ёш, шахсий сифат каби омиллар унчалик аҳамиятга эга эмас. Олимлар фикрича, санъат инсоннинг бахтиёрлик даражасини оширади, шунинг учун уларда бошқаларга ёрдам бериш хоҳиши пайдо бўлади.

Жумладан, Лихай (АҚШ) университети ходимлари одамлар иссиқ об-ҳавода саховатпешалик ҳаракатларини камроқ бажаришини таъкидлайди. Бунга чакана савдо тармоғи ишчиларининг юқори ҳароратда мижозларга 50 фоиз камроқ ёрдам кўрсатишини мисол қилиб келтириш мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Учуқ шамоллаш аломатими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: