Янги байрам жорий этилди

Август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги фармонни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар берди “Ўзбекистон 24” телеканали.

Касб байрамини ўрнатишдан кўзланган мақсад — “амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, бугунги кунда соҳада қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш ва соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантириш”.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2 августдаги фармонига кўра августнинг биринчи якшанбаси Темирйўл транспорти ходимлари куни деб эълон қилинган эди.

Яна ўқинг:  Пенсия таъминоти: Ногиронлиги бўлган шахсларга қандай имтиёз берилмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: