Илон заҳри оғир буйрак касалликларидан халос этувчи восита

Дунёдаги энг хавфли илонлардан бири яшил мамбанинг заҳри буйрак касалликларидан халос бўлишда ёрдам беради. Live Science журналида ёзилишича бундай касалликлар пайтида буйракда ўсма ҳосил бўлади. Бу ҳолат ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Сичқонларда олиб борилган тажрибалар орқали заҳар таркибида мамбакваретин-1 моддаси борлиги аниқланди. Бу модда касаллик ривожланишида асосий омил бўлган 2-даражали вазопрессин рецепторига таъсир кўрсатади.

Париж-Сакле университети ҳодимлари сичқонларда тадқиқот ўтказди. 1-гуруҳдаги сичқонлар танасига 99 кун давомида заҳар жўнатиб турилди. 2-гуруҳдагилар учун эса оддий эритмалар қўлланилди. Тажрибада 1-гуруҳ яхши натижа кўрсатди. Буйрак функциясини турли кўрсаткичларга қараб баҳоланди.

Олимлар буйрак фаолияти кўрсаткичлари даражасини ўлчаб кўришди. 1-гуруҳдаги сичқонларда кўрсаткич даражаси юқори бўлди – бу органларнинг фаол ишлаганидан дарак беради. Ўсма миқдори 3 баробарга камайди. Хусусан, буйракдаги зарарланган қисмлар соғлом қисмларга нисбатан 28 фоизга қисқарган, умумий ўсма бор жойлар ҳажми эса 47 фоизга камайган.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ТОРЧ инфекцияси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: