Қандай омиллар болаларнинг қобилиятига таъсир кўрсатади?

Стратклайд университети тадқиқотчилари 2005–2006 йилларда туғилган 2200 нафар боланинг маълумотларини текширувдан ўтказди. Болалар 10 ойлигидан бошлаб 5 ёшигача назорат қилинди. Ҳар йиллик сўровлар давомида оналарнинг иш жойи ва оилаларнинг бошқа хусусиятлари ҳақида маълумот тўпланди. Болалар беш ёшга тўлганида мутахассислар уларнинг нутқ ва фикрлаш қобилиятини баҳолашди.

Тадқиқот оналарнинг фаолияти болалар нутқи ва тафаккурига таъсир этмаслигини кўрсатди. Олимларнинг сўзларига қараганда, болаларнинг ақлий ва нутқий ривожланиш даражаси кўплаб ўзгарувчан омилларга боғлиқ бўлади. Оналар маошининг ўзгариши, иш жадвали, меҳнат шароити ва бошқа жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Агар оналар узоқ вақт ишлайдиган бўлса, болаларга таъсири билиниши мумкин.

Оналарнинг бандлиги болаларнинг билиш қобилияти даражаси ва сўз бойлигидаги кичик фарқлар билан боғлиқлиги маълум бўлди. Лекин олимлар бу фарқлар оиладаги болалар сони ва аёлларнинг маълумот даражаси каби омиллар туфайли юзага келганини таъкидлашяпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тадқиқот: 35 ёшидан кейин туққан аёлларнинг фарзандлари саратонга мойил бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: