Хьюстон илмий текширув институти ходимлари ҳужайраларнинг қариш жараёнини орқага сурувчи технологияни ишлаб чиқди. Олимлар организмнинг эрта қариши билан ҳарактерланадиган прогерия касаллигига қарши дори устида иш олиб борди. Прогерияга йўлиққан болалар 13–15 ёшларида инсулт ва инфарктдан вафот этади, деб ёзади The Daily Mail нашри.
Тадқиқотчилар хромосомаларнинг ҳимоя элементи – теломерларга эътибор қаратди. Уларнинг узунлиги қариган сари кичрайиб боради. Прогерияга учраган болаларда теломерлар қисқарган бўлади. Олимлар теломерлар узунлигининг тикланиши ҳужайра фаолиятига, унинг стрессни йўқотиш хусусиятига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади.
Мутахассислар РНК-терапиясини қўллаб кўрди. Теломерлар узунлигини тиклаш хусусиятига эга бўлган ферментларни ишлаб чиқарувчи РНК ҳужайра таркибига киритилди. Ушбу фермент мавжудлиги туфайли бир неча кун ичида ҳужайралар фаолияти сезиларли даражада яхшиланди. Бундан ташқари, ҳужайраларнинг умри узайганлиги ҳам маълум бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага пойабзал сотиб олишда...
Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
