БАРВАҚТ ТАШХИС САРАТОН ХАСТАЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Сир эмас, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш, кўрсатиладиган тез тиббий хизматнинг сифатини янада ошириш борасида мамлакатимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктларидан бошлаб, туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шунингдек, юқори технологияли ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган марказлари яхлит бир тизимга солинган бўлиб, унда фақат ягона – инсон ҳаёти, унинг саломатлиги бебаҳо неъмат, деган тамойил амал қилади.

Юртимизда фаолият юритиб келаётган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари моддий-техника базасининг мустаҳкамланаётгани, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиши шифокорларга касалликни вақтида аниқлаб, унга ташхис қўйиб, даво чораларини қўллай олиш имконини бермоқда. Бу эса аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайиб, оналар ва болалар ўлими кескин камайишига замин бўлмоқда.

Пойтахтимизда ўтказилган Марказий Осиёда саратонга қарши кураш бўйича халқаро форум ҳам юртимизда онкологик хасталикнинг олдини олиш, унинг хавфини камайтириш, соҳада самарали лойиҳаларни амалга оширишдаги истиқболли одимлардан бири бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида онкологик хасталик хавфлилиги жиҳатидан юқори ўринларни эгаллайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2030 йилга келиб саратон ўлим кўрсаткичи 11,6 миллионни ташкил қилади ва сайёрамиз аҳолисининг умумий ўлим ва қариш кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатиши ҳам бу хасталикнинг нечоғли долзарб эканидан далолат беради.

Мазкур форумда хавфли ўсмалар эпидемиологияси, уни эрта ташхислаш, скрининги ва даволаш бўйича Россия Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, АҚШ, Австралия, Ҳиндистон, Туркиядан ташриф буюрган 70 нафардан ортиқ хорижлик мутахассислар билан биргаликда юртимиздан 200 нафар соҳа ходимлари иштирок этишди. Онкология бўйича миллий дастур – Ноинфекцион касалликлар билан курашиш миллий дастурининг муҳим амалий саъй-ҳаракати ҳисобланади. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ноинфекцион касалликлар бў­йича ҳаракатлар глобал режасига мувофиқ касалликларга қарши кураш олиб бориш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш имконини беради. Форумнинг ўтказилишидан мақсад – саратон касалликлари назорати бўйича режа ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, уни татбиқ этишда Марказий Осиё давлатлари, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги вакилларининг имкониятларини яхшилашдир.

Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси конституцияси IX боб, 40-модда.

Саратон касалликларига қарши кураш миллий режаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, амалда татбиқ этишда 12 ойлик тадбир ишлаб чиқиш, соҳада стратегик миллий ривожлантириш муҳимлигини ва уни амалга ошириш заруриятини тушунтириш, ноинфекцион касалликлар (бачадон бўйни саратони), уларнинг хавф омиллари, шу жумладан, В ва С гепатитларни назоратида онкологик касалликлар назорати бўйича махсус режанинг долзарблигини кўрсатиш мазкур форумдан кўзланган мақсадлардан бири саналади.

Яна ўқинг:  Меъда яраси юқумли

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хавфли ўсмаларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича дунё тажрибасини жамлаган ҳолда, онкологик хизмат тизимини халқаро талабларга мос равишда қайта жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқди. Юртимизнинг бир нечта ҳудудларида онкологик хизмат муассасалари қайта қурилди ва реконструкция қилиниши соҳа мутахассисларининг фаолияти янги босқичга кўтарилишида яхши дастуриламал бўлади.

Олим ИМАМОВ,

Республика онкология илмий маркази маънавий ва маърифий ишлари бўйича етакчи мутахассиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: