Таъм сезишнинг пасайиши вазн ортишига сабаб бўлади

Корнелия университети олимлари ширин таъм сезувчанлигининг пасайиши ширин маҳсулотларга бўлган талабни оширишини аниқлади. Бу ҳолат 20 фоиз одамнинг рационида шакар миқдори бир чой қошиққа кўпайишига сабаб бўлди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Тадқиқотда 51 нафар соғлом одам қатнашди. Иштирокчилар тадқиқотчилар билан ўтказилган тўртта учрашувда ҳар-хил таркибли Gymnema sylvestre чойидан ичишди. Бу ўсимлик ширин таъм сезувчанлигини вақтинча камайтиради. Шундан кейин иштирокчиларга егуликка истаганича шакар қўшиш таклиф қилинди.

Натижада, ширин таъм сезувчанлиги пасайган одамларда шакарга мойиллик ортиши маълум бўлди. Иштирокчиларнинг 20 фоизи бир чой қошиқ ортиқча шакар истеъмол қилди. Мутахассислар фикрича, бунинг оқибатида вазн ортиши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳаракатсизлик қариш жараёнини тезлаштиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: