Депрессия ва мия структурасининг ўзгариши бир-бирига боғлиқ

Мия структурасининг ўзгариши нерв ҳужайраларининг бир-бири билан фаол алоқада бўлишини таъминловчи элементлардан иборат оқ моддаларга боғлиқ. Бу моддаларга зиён етганда ҳиссиёт ва тафаккур билан алоқадор муаммолар пайдо бўлиши исботланган.

Эдинбург ва Глазго университетларида ўтказилган тадқиқот оқ моддалар ҳақида кўп маълумотларни билиб олишга имкон берди. Унда 3000 нафардан ортиқ одам қатнашди. Олимлар оқ модданинг тузилиши ва сифатини ўрганди. Текширувдан кейин депрессия аломатлари бор одамларда бу модданинг сифати пасайиши маълум бўлди.

Депрессияни болалик давридаёқ прогноз қилиш мумкин. Вашингтон университети ходимлари мияни махсус ускуна орқали текшириб, безовталик ва депрессия аломатлари билан боғлиқ нейронлар алоқасининг схемасини аниқлади. Бундай аломатларга ортиқча уятчанлик, асабийлик, яқинларини йўқотишдан қўрқиш кабилар киради. Лекин ҳаётнинг дастлабки кунлариданоқ миядаги боғланишларнинг ўзига хос хусусиятлари орқали келажакда кимларда муаммо бўлишини билиш мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олимлар шамоллашга қарши самарали восита яратиш арафасида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: