Кальций юракка қандай таъсир кўрсатади?

Каролина институтида ўтказилган сўнгги тадқиқот баъзи одамлар юрак ишемияси (томирнинг сиқилиши ёки тўсилиши натижасида қон келмай қолиши) ва юрак хуружи касалликларига мойил бўлишини кўрсатди. Муаммо фақат ген билан эмас, балки кальций билан ҳам боғлиқ, деб ёзади Medical News Today нашри.

Қон оқимида кальций миқдори қанча кўп бўлса, касаллик хавфи шунча юқори бўлади. Маълумки, кальций қон ивиши, қон босими бошқаруви ва юрак мускуллари қисқаришида муҳим аҳамиятга эга.

184305 нафар одамнинг маълумотлари асосида тадқиқот ўтказилди. Улардан 60801 нафари юрак ишемиясига йўлиққанди. Шунингдек, бу гуруҳ иштирокчиларининг 70 фоизида юрак хуружи ҳам кузатилган. Геномлар таҳлилидан сўнг танадаги кальций кўрсаткичи билан боғлиқ олтита генетик вариант белгиланди. Натижада, кальций миқдорининг юқорилиги ва юрак касалликлари бир хил генетик асосга эга экани аниқланди.

Илгари мутахассислар кальцийга бой биологик фаол моддалар хавфли деб таъкидлашган эди. Чунки улар томирга тошма чиқариб юбориши мумкин. Кальций миқдори юқори озиқ-овқат маҳсулотлари эса, аксинча, юрак-қон томири тизими учун фойдали.

Ўн йил давомида 2700 кишининг овқатланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлари ва тиббий ҳужжатлари таҳлил қилиб борилди. Унга кўра, кальцийли биологик фаол моддаларни фақат шифокор тавсияси билан қўллаш мумкин деб топилди.

Кальцийдан фойдаланиш ҳақида сўз борганда, уни қанча кўп истеъмол қилинса, тишлар ва суюклар шунчалик мустаҳкам бўлиши айтилади. Лекин керагидан ортиқ кальций юрак-қон томир тизимига зарар етказиши мумкин. Айниқса, катта ёшли одамларда кальций суюкларни мустаҳкамламайди ва сийдик орқали тўлиқ чиқиб кетмайди, юмшоқ тўқималарда, хусусан аорта ва артерия томирларида йиғилиб, чўкиб қолади. Бу эса қон оқимига тўсқинлик қилади ва юрак ҳуружи эҳтимолини оширади, деб таъкидлайди олимлар.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Депрессия ва мия структурасининг ўзгариши бир-бирига боғлиқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: