ОЧЛИК ИММУН ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Жанубий Калифорния университети олимлари доимий ва 4 кундан ошмайдиган очлик инсон иммун тизимини тиклайди, деган фикрни илгари суришмоқда.

Очлик натижасида организмда лейкоцитлар миқдори ортади. Бу эса ўз навбатида организмнинг заифлашган иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу айниқса, саратон касаллиги билан оғриган беморларга ёрдам беради. Бундан ташқари ушбу беморларда овқатланмаслик натижасида кимётерапиянинг салбий таъсирларини камайтиради. Очлик вақтида тана ҳужайраларининг лейкоцитлар ишлаб чиқарилиши натижасида иммун тизими тўлиқ тикланиш жараёнида бўлади. Бунга сабаб эса очлик вақтида тананинг кўпроқ қувват сақлаб қолишга интилиши бўлади. Бу жараёнда организм нозик ва касалланган ҳужайралардан халос бўлади.

Авваллари мутахассислар саратон билан оғриган беморларга оч қолиш таъқиқланарди. Ҳозирга келиб эса бунинг аксини тавсия қилишмоқда.

Дилшод ХУДОЙҚУЛОВ,

Тошкент тиббиёт академияси талабаси

Яна ўқинг:  Гўдак иммунитетини кўтарай десангиз...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: