Олимлар кўриш қобилияти йўқолишининг олдини оладиган оқсилни топишди

Глаукома – кўриш қобилиятининг буткул йўқолишига олиб келадиган, ривожланиб борувчи касаллик. У асосан кўз ичи босимининг зўрайиши оқибатида пайдо бўлиб, кўриш нервларининг зарарланишига сабаб бўлади. Medical News Today нашри хабар беришича, мутахассислар глаукома ривожланишининг механизми ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлди.

Олимлар глаукома вақтида кўз саломатлиги учун муҳим бўлган нейросерпин оқсилининг фаолияти тўхташини аниқлади. Тадқиқотчилар глаукомага йўлиққан ва соғлом кўз пардаларининг ҳужайраларини ўрганиб чиқди. Натижада, нейросерпин оксидланиш босими таъсири остида фаоллигини йўқотиши маълум бўлди.

Мутахассислар ушбу кашфиёт глаукомани даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда ёрдам беради, деб умид қилишяпти. Айни вақтда касалликка қарши дори воситалари мавжуд эмас.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Расм чизиш мияга ўзгача тарзда таъсир ўтказади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: