Сурункали тумов ва тамаки ўртасида узвий боғлиқлик бор

Тамаки чекиш инсон ҳаётида сезиларли таъсирини қолдиради. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ҳатто бу зарарли одатни ташлагандан кейин ҳам, анча вақтгача сурункали тумовдан (бурун шиллиқ қаватининг яллиғланиши) азият чекиш мумкин. Массачусетс тадқиқотчилари бу касалликка йўлиққан 206 нафар одамнинг тиббий ҳужжатларини таҳлил қилишди.

Текширувдан сўнг, зарарли одатни ташламоқчи бўлган чекувчиларда, касалликдан қутулиш учун барча имкониятлар мавжудлиги аниқланди. Лекин бу аста-секин амалга ошади. Чекишни ташлагандан сўнг, 10 йил ўтиб касаллик аломатлари бутунлай йўқолади.

Сурункали тумовга йўллиққан кишиларда юз шишади, нафас олиш ва уйқу билан боғлиқ муаммолар, бурун соҳасида оғриқлар пайдо бўлади. Агар чекувчилар одатини тўхтатса, уларнинг аҳволи йилдан-йилга яхшиланиб боради, ўн йилдан сўнг касаллик аломатлари умуман қолмайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  АСАБИНГИЗ БУЗИЛСА...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: