БОЛАЛАРДА ХОЛЕДОХА ЎСМАЛИ КЕНГАЙИШИНИНГ ДАВОЛАШ УСУЛИ ТОПИЛДИ

Ўзбек олимлари томонидан болаларда холедоха ўсмасининг кенгайишини даволаш усулига оид ихтиро амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти хабар беради.

Холедоха ўсимтаси ҳар 10-15 минг кишининг биттасида учровчи касаллик саналади. У умумий ўт йўли (ўт суюқлиги оқиб келадиган йўл)даги туғма ёки орттирилган нуқсонлар, ўт қопининг кенгайиши билан намоён бўлади. Хасталик тезкор равишда даволаниши шарт.

Айтиш лозимки, холедоха ўсимтаси эркакларга қараганда аёлларда уч баробар кўп учрайди. Бугунги кунга қадар бу хасталикнинг пайдо бўлиш, ривожланиш сабаблари ҳақида турли баҳслар юритилган. Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан болаларда холедоха ўсмасининг кенгайишини даволаш усулига оид антиқа бир ихтиро амалга оширилди.

Ихтиро тиббиёт, хусусан болалар жарроҳлигида, айнан болаларда жигардан ташқари сафро йўлларининг ўсмали кенгайишининг айрим шаклларини даволашда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур усул ёрдамида жарроҳликдан сўнг кўп кузатиладиган дуоденобилиарли рефлюкс, холангит ва бошқа касалликларнинг ривожланишини камайтиришга эришади.

Яна ўқинг:  Ҳомиладор бўлолмаслигим вазниимга боғлиқми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: