Таом калориясини аниқловчи илова
“Lose It!” мобил иловаси ортиқча вазнни назорат қилиш учун янги функцияга эга бўлди.
Эндиликда ушбу дастур ёрдамида нонуштангизни суратга олиб, ундаги калория миқдори ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади.
“Lose It!”нинг хотира базаси минглаб маҳсулот номлари ва таомнинг калориясига оид маълумотларни ўзида жамлаган. Бу эса илованинг овқатланиш тартибини назоратга олиши ва жисмоний машқлар дастурини яратишига ёрдам беради.
Дастурнинг энг сўнгги версияси бу жараённи максимал даражада соддалаштиради. Эндиликда фойдаланувчи тановул қилаётган егулигини суратга тушириши ва иловадан у ҳақидаги керакли маълумотни олиши мумкин. Бундан ташқари, таомнинг тахминий оғирлигини ҳам кўрсатиш лозим.
Таом суратга олинганидан кейин “Lose It!” дастури сунъий интеллект ва нейрон тармоқлар технологияларидан фойдаланиб, суратни маълумотлар базасидаги 100 минг тасвир билан солиштиради ва натижани эълон қилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бу функциянинг аниқлиги 87,3-97,1 фоизни ташкил қилади.
Г. ЭГАМБЕРДИЕВА