Депрессия йигит ва қизларнинг миясига турлича таъсир ўтказади
Маълумки, барқарор депрессиядан эркаклар кўпроқ азият чекади, аёлларда эса бу ҳолат вақти-вақти билан содир бўлиб туради. Бундан ташқари, депрессия эркакларда кўпинча салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Кембридж университети олимлари ўтказган тадқиқотда 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган 82 нафар қиз ва 24 нафар йигит қатнашди. Уларнинг барчаси депрессиядан азият чекарди. Яна 24 қиз ва 10 йигитдан иборат гуруҳ назоратда ушлаб турилди. Иштирокчиларга ижобий ва салбий тус берилган сўзлар айтилди. Шу билан бирга, тадқиқотчилар уларнинг миясини текширувдан ўтказди.
Натижада, 15 ёшлар атрофида депрессия қизларда икки марта кўпроқ учраши маълум бўлди. Мутахассислар фикрича, бунинг сабаби гавда кўринишидаги муаммолар, гормонал ўзгариш ва генетик омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, депрессия йигит ва қизлар миясининг турли ҳудудларига таъсир қилиши ҳам аниқланди. Олимлар ушбу натижалар депрессияни даволашнинг янги усулларини топишда ёрдам беради, деб умид қилишмоқда.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.