СУНЪИЙ МЕЪДА ИХТИРО ҚИЛИНДИ

Олимлар биринчи марта лаборатория шароитида инсон меъдасининг плюрипотент ҳужайралари (хоҳлаган турдаги ҳужайрага айлана оладиган ҳужайра тури)ёрдамида ўстирди. Уч ўлчамли “минимеъда” дори-дармонлар таъсири ҳамда касаллик қўзғатувчи организмларни ўрганишда қўлланилади. Тадқиқот натижалари “Натуре” журналида ёритилган.

Биологлар икки йил мобайнида эмбрион организмида меъда ривожланишининг асосий босқичларини аниқлади. Уларни Петри идишига қўйиб, ўзак ҳужайраларни меъда ҳужайраларига айлантирди. Бир ойда диаметри 3 миллиметрни ташкил этган, турли хилдаги моддалардан иборат бўлган уч ўлчамли органоидларни чиқаришга муваффақ бўлдилар.

Сўнгра тадқиқотчилар “меъда”ни гастрит, меъда ҳамда ўн икки бармоқли ичак ярасини келтириб чиқарувчи хелиcобактер пилори бактерияси билан зарарлади. Бир кун ичида микроб меъда бўйлаб тарқалиб, c-Мет саратон генини келтириб чиқарди.

Бундан ташқари, олимлар бу органоидларни диабет ва бошқа касалликларни ўрганишда ҳам қўлламоқчи. Бундай тадқиқотларни ҳайвонларда ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки ҳайвон ва одам меъдаси тузилиши бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Фарҳод БЕК тайёрлади

Яна ўқинг:  Гўштни кўп истеъмол қилувчилар диабетга мойил бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: